“Бенфика” Туркияга гуманитар ёрдам юборади
Айни вақтда мамлакатда 9 минг киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Португалиянинг “Бенфикa” клуби Туркиядаги зилзила қурбонларига гуманитар ёрдам жўнатади. Бу ҳақда “О Жого” нашри хабар берди. Манбанинг айтишича, Туркиянинг Лиссабондаги элчихонасининг ёрдам сўровидан сўнг клуб зилзилалардан энг кўп жабр кўрган ҳудудларга 1000 та кўрпа-тўшак жўнатади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Туркияда бир қатор жиддий зилзилалар содир бўлганди. Энг кучли зарбалар 7,8 магнитудага эга эди. Табиий офатлар натижасида Туркия бўйлаб кўплаб бинолар қулаб тушди. Ҳозирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 9 минг кишига яқинлашмоқда. Яна 50 мингга яқин одам жароҳат олди. Аввалроқ FIFА Туркиядаги трансфер ойнаси зилзила туфайли 18 февралга қадар узайтирилишини малум қилганди.







