“У ўйлаб кўришга вада берди”
“Сантос” Каванини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

“Валенция” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини футбол бўйича Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Футболчига “Сантос” қизиқиш билдирмоқда.
“Биз ҳали ҳам ҳаракат қиламиз. Ҳамон имконият бор. Биз Каванига мурожаат қилдик, у бизда ўйнашни хоҳлайдими, деб сўрадик. У ўйлаб кўришга ваъда берди”, — деди “Сантос” президенти Хосе Карлос де Оливейра.
2022 йил август ойи охирида Кавани “Валенция” футболчисига айланганди. 35 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсумда Ла Лиганинг 13 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Айни вақтда “Валенция” 20 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.







