Бензема “Реал” билан шартномасини узайтирди
Буни бош мураббий тасдиқлади.

“Реал” клубининг франциялик ҳужумчиси, “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема “Реал” билан шартномасини 2024 йилгача узайтирди. Буни мадридликлар устози Карло Анчелотти ҳам тасдиқлади.
“Карим кейинги мавсумда бизда ўйнашда давом этади. Ҳар доимгидек, у ажойиб ўйин кўрсатади деб ўйлайман”, — дея Анчелоттининг сўзларидан журналист Фабрицио Романо иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчининг жамоаси билан сўнгги шартномаси келаси ёзда якунига етган. Ўтган мавсумда Бензема мадридликларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасининг асосий ижодкорларидан бири бўлиб, турнирнинг плей-офф босқичида бир қатор муҳим голларни киритганди.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Карим Бензема 12 учрашувда иштирок этиб, рақиб дарвозасига 9 бор зарба берди ва учта голли узатма муаллифига айланди.







