“Реал” “Бавария” ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
Мюнхенликлар эса фақат катта тўловга рози бўлиши мумкин.

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” жамоасининг франциялик ярим ҳимоячиси Кингсли Команга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Билд” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Команнинг сотиб олиниши франциялик футболчини кузатаётган Реал учун жуда қулай вариант. “Бавария” эса ярим ҳимоячи билан хайрлашмоқчи эмас. Мюнхенликлар Команга умид қилишмоқда ва уни жамоа бошқаруви билан таништиришди. “Бавария” франциялик футболчини сотиш ҳақида ўйлаши учун клуб катта тўловни назарда тутувчи таклиф олиши керак.
26 ёшли Коман 2015 йилдан буён “Бавария” сафида тўп суради. Франциялик футболчи жорий мавсум мюнхенликлар сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.







