Сон Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди
У бу совринни саккизинчи бор қўлга киритди.

“Тоттенҳем” ҳужумчиси Сон Хён Мин 2022 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жанубий Корея терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси сўровномада 256 балл тўплади ва олтинчи йил кетма-кет совринни қўлга киритди. Шундай қилиб футболчи бу ушбу совринга саккизинчи бор эгалик қилди.
Осиёлик футбол журналистлари ва экспертлари ўртасидаги овоз беришда 120 балл тўплаган Меҳди Тареми (“Порту”, Эрон терма жамоаси) ва Салем Ал-Давсарий (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони терма жамоаси) иккинчи ўринни эгаллашди.
Кучли бешликка, шунингдек, “Наполи” ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Чже ва Япония ҳамда Брайтон вингери Каору Митома кирган.
Сон жорий мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
“Тоттенҳем”нинг навбатдаги ўйинини 11 февраль куни “Лестер”га қарши ўтказади.







