Спорт

Бразилия олтинчи жаҳон чемпионлигини қўлга кирита оладими?

Терма жамоа мураббийлигига Карло Анчелотти тавсия этилмоқда.

Бразилия олтинчи жаҳон чемпионлигини қўлга кирита оладими?

 

Бразилияда муҳим хабар эълон қилиниш арафасида. “ЭСПН” нашрининг хабарига кўра, “Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин. 63 ёшли мутахассис мана шу мавсум якунланганидан сўнг жамоада иш бошлайди. Қайд этилишича, “Реал”нинг бразилиялик футболчилари – Эдер Милитао, Родриго Гоэс ва Винициус Жуниор италиялик мутахассиснинг ўз терма жамоасини бошқаришидан аллақачон хабар топишган.

 

Анчелоттининг тактикаси футболчиларнинг қобилиятига боғлиқ. Унинг учун биринчи ўринда футболчиларнинг тайёргалиги муҳим. Карло ўйинчилар билан дўстона муносабатлар ўрнатади, танқидлар Анчелоттига тўғри қарорлар қабул қилишига тўсқинлик қилмайди будан ташқари катта тажрибага эга эканлигини унга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

 

Бразилия Футбол Конфедерацияси (CБФ) ва унинг президенти Эдналдо Родригес мураббийлик лавозимига бир нечта номзодларни кўриб чиқди. Раҳбарият жамоани катта номга эга мутахассис бошқаришини хоҳларди. Номзодлар рўйхатида Анчелоттидан ташқари Жозе Моуриньо, Зинедин Зидан, Луис Энрике, Томас Тухел ва ҳатто Хосеп Гвардиола ҳам бор эди. Лекин Бразилия учун асосий вариант айнан италиялик мутахассис эди. Қайд этилишича, шартнома тафсилотлари ҳозирча муҳокама қилинмоқда, бироқ у уч йил муддатга тузилиши аллақачон маълум. Мураббийнинг ўзи ҳам бу хабарга муносабат билдирди.

 

Карло Анчелотти

“Реал Мадрид” бош мураббийи

“Бразилия терма жамоаси? Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, Бразилияда нима хабар қилингани ҳақида ҳам маълумотга эга эмасман. Мен “Реал” бош мураббийиман ва менинг шартномам 2024 йилнинг июнигача амал қилади”.

 

На Бразилия, на Анчелотти мутахассиснинг “Реал” билан шартномаси бўлганлиги сабабли бу миш-мишларни тасдиқламади. Шу билан бирга, “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес, Глобо нашри хабарига кўра, италиялик мураббийнинг жамоадан кетиши бўйича Бразилия футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказади.

 

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида Карло бир қанча қийинчиликларга дуч келади. Биринчидан, 2024 йилда Эквадорда Америка Кубоги бўлиб ўтади. Бразилия 2021 йилги финалда Аргентинага ютқазиб, чемпионликни қўлга киритолмаган эди. Ундан икки йил ўтиб АҚШ, Мексика ва Канада жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда бразилияликлар яна омадсизликка учрамаслиги жуда ҳам муҳим. Шу сабабли Анчелотти учун биринчи вазифа жанговар тайёргарликка эга бўлган жамоани тайёрлаш бўлади.

 

Шу ўринда яна бир муҳим саволга дуч келамиз: италиялик мураббий уч йил ичида жамоани қайта тиклай оладими? Қоғозда Бразилия 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам энг кучли жамоа бўлди. Аммо 2026 йилга келиб муҳим ўйинчилар янада ёши улғаяди. Тиаго Силва 41 ёшга тўлади, Данило 35 ёшга киради, Каземиро ва Неймар 34 ёшни тўлдиради. Анчелотти ҳимоя чизиғида пухта ишлаши керак бўлади.

 

Карло ҳам “Португал дилеммаси”га дуч келиши айтилмоқда. Бу вақтга келиб ёши улғаядиган Неймар 2022 йилги жаҳон чемпионатида португалиялик Роналду каби жамоа учун муаммога айланиши мумкин. Мураббийнинг қарори эса бунда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, Карло энг яхши футбол психологларидан бири, шунинг учун бу муаммони ҳал қилиш унга қийинчилик туғдирмаса керак.

 

Агар Анчелотти ҳақиқатан ҳам Бразилия терма жамоасини бошқарса, бу унинг терма жамоалар иштирокидаги илк тажрибаси бўлади. Унинг мураббийлик фаолияти айнан шу ерда тугаши рамзий маънога эга. Аввалроқ, Анчелотти “Реал” билан шартномаси тугаганидан кейин фаолиятини тўхтатишини айтганди. Аммо янги лойиҳани синаб кўриш, жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш ва албатта футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири сифатида тарихга кириш истиқболлари жуда жозибали. Бу Анчелотти учун ажойиб мартаба бўлади. Ҳамда Бразилия ниҳоят олтинчи жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам берадиган кучли мураббийга эга бўлади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бразилия олтинчи жаҳон чемпионлигини қўлга кирита оладими? | Zamon.uz