Спорт

Икки йиллик танаффусдан сўнг “Ҳумо” "play-off" ўйинларини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда

Дастлабки ўйинлар учун чипталарни iTicket.uz сайти ва мобил иловаси орқали, шунингдек, “Ҳумо Арена” кассаларидан харид қилиш мумкин.

Икки йиллик танаффусдан сўнг “Ҳумо” "play-off" ўйинларини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда

 

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасининг мунтазам чемпионати якунланди. Якуний натижаларга кўра, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби қатъий иккинчи ўринни эгаллади. Кўк-тўқ сариқ ранглардагилар 44 ўйинда 33 ғалабага эришиб, 68 очко тўплади.

 

Икки йиллик танаффусдан сўнг, нолдан йиғилган жамоа мавсумнинг биринчи ўйинларида қийинчиликларга учради, ғалабалар мағлубиятлар билан кетма-кет келди. Аммо ноябрь ойидан бошлаб вазият ҳам, жамоа таркиби ҳам барқарорлашди, мураббийлар штабининг саъй-ҳаракатлари ва машаққатли меҳнати ўз натижаларини бера бошлади - Тошкентлик жамоани барча рақиблар ҳурмат қила бошлади.

 

16 февраль куни “Ҳумо” чемпионатнинг иккинчи босқичи – Плей-офф, яъни чиқиш ўйинларида иштирок этишни бошлайди.

 

Биринчи рақиб – Руднийнинг “Горняк” жамоаси. Вазифа – биринчи серияда тўртта ғалабани қўлга киритиб, ярим финалга йўл олиш. Биринчи иккита ўйин “Ҳумо Арена”да 16 ва 17 февраль кунлари бўлиб ўтади. Учинчи ва тўртинчи ўйинлар Рудний шаҳрида 21 ва 22 февраль кунлари бўлиб ўтади. Агар керак бўлса, бешинчи ўйин Тошкентда 26 февраль куни, ўйинларнинг дурранг натижасида эса, ҳал қилувчи еттинчи ўйин ҳам Ўзбекистоннинг пойтахтида 6 март куни бўлиб ўтади.

 

Жамоа билан 2019/2020 мавсумда ҳам бирга ишлаган “Ҳумо”нинг  бош мураббийи Евгений Попихин жамоа Плей-офф босқичига жиддий тайёрланган ҳолда киришига ва Чемпионатнинг бош соврини учун курашишига қатъий ишонади.

 

Россиянинг тажрибали мутахассиси ёрдамчилари билан биргаликда жамоани мавсумнинг энг муҳим ўйинларига жиддий тайёрлаганлар.  Жамоа Лигадаги энг ишончли ҳимоя чизиғига эга, буни мунтазам мавсумда барча жамоалар орасида ўтказиб юборилган голларнинг (71) энг яхши нисбати кўрсатиб турибди. Мувозанатли таркиб, хоккейчиларнинг яхши жисмоний ҳолати, мураббийларнинг тўғри тактик муносабати ва албатта, уй трибуналарининг қўллаб-қувватлаши жамоага юксак марраларни забт этиш имконини бера оладиган муваффақият таркибий қисмлари ҳисобланади.

 

“Ҳумо” ўзининг севимли томошабинлари учун байрамона муҳит ва кўплаб тадбирларни тайёрлади. Ҳозир чемпионатнинг энг ҳал қилувчи палласида жамоага мухлислар ёрдами олдингиданда кўпроқ керак. Айтганча, уларга қулайлик яратиш мақсадида Лига билан иш кунларидаги ўйинларнинг бошланишини 30 дақиқага кўчириш бўйича келишувга эришилди. Энди бошланғич ҳуштак чалишгача ҳамма ўз вақтида етиб келиши учун ўйинлар соат 19.30да бошланади.

 

Дастлабки ўйинлар учун чипталарни iTicket.uz сайти ва мобил иловаси орқали, шунингдек, “Ҳумо Арена” кассаларидан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Икки йиллик танаффусдан сўнг “Ҳумо” "play-off" ўйинларини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда | Zamon.uz