Жиру термада қоладими?
Футболчининг ўзи бунга жавоб берди.

"Милан" клубининг 36 ёшли ҳужумчиси Оливе Жиру Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Йўқ, ҳали тугамади. Умид қиламанки, мен кўпроқ ҳис-туйғуларга эга бўламан. Мен фаолиятимни тугатишга тайёр эмасман. Менда давом этиш учун мотивация бор ва жисмонан ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Айни пайтда мени Франция терма жамоасига чақиришса ҳам бўлади”, — дея Жирунинг сўзларидан “ЛʼEқуипе” нашри иқтибос келтирди.
Аввалроқ, дарвозабон Уго Лорис ва ҳимоячи Рафаэл Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Аргентина терма жамоасига имкониятни бой берганди.







