Канада фуқароларини Беларусга ташрифлардан тийилишга чақирди
Кеча Франция ТИВ ҳам шундай баёнот билан чиққанди. Шунингдек, АҚШ ўз фуқароларини тезроқ Россияни тарк этишга чақирган эди.

Канада ўз фуқароларини Беларусга бормасликка чақирди. Бунга сабаб қилиб Россия-Украина можароси ва “маҳаллий қонунларнинг ўзбошимчалик билан қўлланиши” кўрсатилган.
Душанба куни Франция ТИВ ҳам шундай баёнот билан чиққанди. Канада вазирлар маҳкамасининг қайд этишича, мамлакатнинг Польшадаги элчихонаси зарур консуллик ёрдамини кўрсата олмайди.
“Сиз Канада ҳукумати мамлакатни тарк этишга ёрдам беришидан умид қилмаслигингиз керак”, – дейилади ҳукумат баёнотида.
Шу билан бирга Беларусда қолишга қарор қилганларга янгиликларни кузатиб бориш, етарли захирада нақд пул сақлаб қолиш, биринчи зарурат буюмлари ва дори-дармонларни олиш, шунингдек, зарур пайтда бошпана топишга тайёр туриш тавсия қилинган.
Кеча АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россияда қолаётган америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақирганди.







