Тошкент ҳавосининг ифлосланиши вазирлик томонидан тасдиқланмади
Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи маълумот берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлиги аҳоли соғлигига бир йилда 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади, мазмунидаги House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳасининг ҳаво сифати бўйича тадқиқоти эълон қилинган эди.
Унга кўра, пойтахт шаҳар ҳаво сифати энг ёмон бўлган дунёдаги топ-20 та шаҳарлардан бири ҳисобланиб, рўйхатда 16-ўриндан жой олгани айтилган.
Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши, унга таъсир қилувчи омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, тадқиқотда элон қилинган маълумотлар юзасидан вазирлик ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Бошқарма бошлиғи аҳолидан саросимага тушмасликни сўраган.
"Ҳавонинг ифлосланишига нафақат саноат ва транспорт, балки одамларнинг тамаки чекиши ҳам сабаб бўлади", — дейди Калимбетов.
Вазият Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олингани айтилмоқда.







