“Бавария” мухлислари норози
Уларга чиптaлар қиммат нархда сотилган.

“Бавария” мухлислари “Парк де Пренс”га чипталар нархидан норози. Бу ҳақда “РМC Спорт” нашри хабар берди.
2017 йилнинг кузида “Бавария” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “ПСЖ” билан ўйнаганида, немис клуби мухлислари чипталарни 75 евродан сотиб олган.
Орадан беш ярим йил ўтиб, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Бавария”нинг “ПСЖ” билан ўйинига келган томошабинлар яна 70 евродан тўлашган. Улар бундан норозилигини билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми 1/8 финалининг биринчи ўйини “ПСЖ” – “Бавария” ўйини кеча якунланди. Ўйин Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида “Бавария” фойдасига ҳал бўлди. Жамоаларнинг жавоб учрашуви 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.







