Месси ва Неймар энг ёмон ўйинчи
Парижликлар Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинда “Бавария”га мағлуб бўлди.

Ҳужумчилар Лионел Месси ва Неймар “ПСЖ”нинг “Бавария”га қарши ўйинида паст баҳо олишди.
“Гоал.cом” парижликларнинг ҳужумкор футболчилари ўйинини 10 баллдан 4 баллгача баҳолашди. Нашр жанубий америкалик икки юлдузни “омадсиз дуэт” деб таърифлаган.
Ашраф Ҳакими, Нуно Мендес, Уоррен Заир-Эмери ва Марко Верратти ҳам тўрт очколик ўриндан жой олган.
Карлос Солер, Маркинёс ва Жанлуижи Доннарумма беш балга лойиқ кўрилган.
Данило Перейранинг ўйини олти балл билан баҳоланди. Серхио Рамос “ПСЖ”да энг юқори баллни қўлга киритди 7 бал.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми 1/8 финалининг “ПСЖ” – “Бавария” учрашуви Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида “Бавария” фойдасига ҳал бўлди.







