Зилзила Қирғизистонга ҳам “таҳдид қилди”
Бугун Алмати шаҳридан 443 км жануби-ғарбда 4,2 балли зилзила қайд этилди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 15 февраль куни Алмати вақти билан 09:24 да зилзила қайд этилди.
«Зилзиланинг эпицентри Қирғизистоннинг Алмати шаҳридан 443 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 9.4. MPV магнитудаси 4,2. Эпицентр координаталари 40,46° ў.ш 73,05°. Чуқурлиги 5 км. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича) йўқ», – деди Алмати ССТ навбатчи оператори.







