0

Bloomberg: Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди

Таҳлилчилар Россия-Украина можароси фонида барча давлатлар ҳарбий стратегияларини қайта кўриб чиқаётганига эътибор қаратишди. 2022 йил 24 февралдан кейин кўплаб мамлакатларда ҳарбий харажатлар кескин ошгани қайд этилган.

Bloomberg: Дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди

 

Россиянинг Украинага босқини ортидан барча давлатлар ўз ҳарбий доктринаси, ҳарбий техника ва қўшинлар таъминотини қайта кўриб чиқмоқда. Bloomberg таҳлилларига кўра, можародан бир йил ўтиб дунёда янги қуролланиш пойгаси бошланди.

 

Агентлик нафақат Европа давлатлари, балки АҚШ, Хитой, Тайвань ва Ҳиндистон ҳам ҳарбий стратегиясини ўзгартирмоқда. Украинанинг ёнида жойлашган кўплаб мамлакатлар мудофаа саноати қувватларини кенгайтирди, ҳарбий харажатлар, танклар, артиллерия  ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари сони кескин оширилди.

 

Шу билан бирга айрим америкалик амалдорлар Европа ва Осиё хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни ўзаро боғланган ёки ягона ҳолатда кўрмоқда. “Катта еттилик” ва БРИКС'нинг баъзи давлатларида ядро урушидан тортиб озиқ-овқат етишмовчилиги муаммосини англаш ошди.

 

Bloomberg’га кўра, НАТО давлатларининг мудофаа харажатлари 1980 йиллардан то 2022 йилгача барқарор тарзда қисқартириб келинди. Аммо Россия қўшинлари Украинага киргач, ҳарбий мақсадларга сарфланган пуллар кўпайди. Масалан, 2023 Польша мудофаа харажатларини 2 баробарга оширди. Давлат бюджетининг ушбу секторга йўналтирган маблағлари 97.4 миллиард злотий (22 миллиард доллар)га етди. Яна 30-40 миллиард злотий (6.7-8.9 миллиард доллар) бюджетдан ташқаридаги армия фондидан ажратилади. Умуман Варшаванинг мудофаа харажатлари ЯИМнинг 4 фоизини ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, Германия 2022 йилда 100 миллиард евродан иборат махсус фонд тузганини қайд этиш лозим. Таҳлилчилар 2024 йилда немислар мудофаа учун 10 миллиард евро кўп сарфлашини прогноз қилишмоқда. Ўтган йили расмий Берлин 2024-2030-йиллар учун ҳарбий харажатларга 400 миллиард евро ажратилишини эълон қилганди. Бу ўтмишдаги мудофаа харажатларидан 1/3 га кўп.

 

Бундан ташқари, НАТО давлатлари Россия билан ҳарбий тўқнашув бошланган тақдирда арсеналлари тезда бўшаб қолишидан хавотирга тушган. Bloomberg суҳбатдошларидан бири Ғарб давлатларининг Афғонистон, Ливан, Мали ва Ироқдаги 13 йиллик иштироки давомида Caesar гаубицаларидан отилгандан кўпроқ снарядларни рус ҳарбийлари Донбассда  бир ҳафтада сарфлаши мумкинлигини айтган. Буюк Британия ҳисоб-китобларига кўра, Бирлашган Қиролликнинг 155 ммли артиллерия снарядларининг бир йиллик захирасига тенг снарядлар ёзда Россия томонидан икки кунда, Украина томонидан эса кузда бир ҳафтада ишлатилган.

 

“Бу пост совуқ уруш даврининг якунини англатади ва у 2022 йилнинг 24 февраль куни тугади. Барча армиялар бу босқичдан ўтади. Ҳозир ҳеч кимда, жумладан, АҚШда ҳам йирик ва интенсив уруш олиб бориш захиралари йўқлиги кўриниб қолди”, – деган ҳарбий таҳлилчи Франсуа Хейсбург.

 

Бундан ташқари, Украина можароси бутун дунёда қуроллар устидан назоратнинг сусайишига олиб келди. Хусусан, Россия ва АҚШ стратегик ҳужумкор қуроллар бўйича шартнома музокараларини тўхтатди.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"