Чеферин UEFА президентлигига ягона номзод
У яна 4 йил муддатга қайта сайланади.

UEFА президенти Александр Чеферин бу лавозимга ягона номзод. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.
Словенияликнинг рақиби йўқлиги сабабли, у 5 апрель куни Лиссабонда бўлиб ўтадиган UEFАнинг 47-конгрессида тўрт йиллик муддатга қайта сайланади. 55 ёшли Чеферин 2016 йилдан бери UEFАни бошқариб келмоқда.







