Тони Кроос Суперлига ғоясини қўллаб-қувватлади
У ушбу турнир яқин вақт ичида ташкил этилишини айтди.

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Суперлига ташкил этилишини қўллаб-қувватлади.
“Ўйлашимча, биз Суперлигани кўрамиз ва бунинг бир қанча сабаблари бор. Вазиятга ҳар томондан диққат билан қарасангиз, UEFА футбол ишқибозлари учун ажойиб муҳит яратиши кўрасиз. Суперлига ҳозирча номзодлар рўйхатидан биронта жамоани чиқариб ташлашни режалаштирмаяпти. Доимий таъсисчилар эса умуман бўлмайди. Энди бу спорт мусобақаси, очиқ турнир, уни UEFА эмас, клублар бошқаради” — деди Кроос.







