Спорт

“Челси”нинг собиқ футболчиси зилзила оқибатида вафот этди

Бу ҳақда футболчининг агенти маълум қилди.

“Челси”нинг собиқ футболчиси зилзила оқибатида вафот этди

 

Туркиянинг “Ҳатайспор” клуби ҳужумчиси, аввалроқ Лондоннинг “Челси” клубида ўйнаган Кристиан Атсу Туркияда вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда футболчининг агенти Мурат Узунмеҳмет ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзилалар бошланганидан бери Атсу қаердалиги ва аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас эди. Аввалроқ “Ҳатайспор” вакиллари футболчи фожиа арафасида турк клубини тарк этмоқчи бўлганини маълум қилганди.

 

Атсу 31 ёшида вафот этди. Гана терма жамоаси футболчиси фаолияти давомида Англиянинг “Челси”, “Эвертон”, “Нюкасл” ва “Борнмут”, Португалиянинг “Порту”, Испаниянинг “Малага” ва бошқа клубларида ўйнаган. Атсу Туркиянинг “Ҳатайспор” клубига 2022 йилнинг сентябрида келиб қўшилган эди.

 

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

custom img

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футболчи отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарори қатъийлашганини билдирди.

custom img

US Open: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мағлуб этди

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"