Спорт

“Челси”нинг собиқ футболчиси Кристиан Атсу ҳақида нималар маълум?

У кеча Туркиядаги вайроналар остидан жонсиз ҳолатда топилганди.

“Челси”нинг собиқ футболчиси Кристиан Атсу ҳақида нималар маълум?

 

Футболчи Кристиан Атсу Туркиядаги зилзила оқибатида вайроналар остида вафот этди. Зилзиладан бир ҳафта вақт ўтган бўлсада, кеча қутқарувчилар унинг жасадини топишди. Футболчи сўнгги олти ой давомида геологик офат туфайли жиддий зарар кўрган Антакя шаҳрининг “Ҳатайспор” клубида ўйнаб келаётган эди. Баъзи ҳудудлар бутунлай вайрон бўлган.

 

6 февраль куни тушдан кейин “Ҳурриет.cом” портали Антакяда “Ҳатайспор”нинг уч нафар футболчиси вайроналар остидан қутқариб олингани ҳақида хабар берди. Шунингдек, мураббийлар штабининг икки нафар аъзоси ҳам бор эди. Шу билан бирга, Атсу ва клубнинг спорт директори Танер Савутни қидириш давом эттирилди. 6 февраль оқшомида “А Бола” портали ганалик футболчи вайроналар остидан қутқариб олингани ва оёғидаги жароҳат ва нафас олишида муаммо сабаб касалхонага етказилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик маълумот клуб томонидан тасдиқланди. 8 февраль куни бу Атсу эмаслиги маълум бўлди. Бу фақат унга ўхшаш одам бўлган. Клуб нотўғри маълумот учун узр сўради. Қидирув давом эттирилди.

 

16 февраль куни футболчининг агенти “ББC”га бино вайрон бўлган пайтда футболчи бўлган хона аниқланганини айтди. Аммо қидирув жуда секин амалга оширилган. Қутқарувчилар эса вайроналар остида бир неча тирик одам борлигини қайд этган. Шу билан бирга, агент клубни вазиятга бефарқлик билан қараётгани учун танқид қилган. Ҳамда футболчининг пойабзали топилганини қўшимча қилган. 18 февраль куни эса Атсу ўлик ҳолда топилди. Спорт директори Танер Савут ҳақида эса маълумот йўқ.

 

Яна даҳшатли тафсилотларни клуб директори Фотиҳ Илек маълум қилди. Айтилишича, Атсу 5 февраль куни оиласи билан Францияга чипта бронь қилган. Парвоз 23:00да бўлган. Аммо ярим ҳимоячи жамоанинг эмоционал ғалабаси ва қўшимча дақиқаларда ўз дарвозасига киритган голидан кейин буни бекор қилган. Шу тариқа 6 февраль кунга ўтар кечаси зилзила содир бўлди.

 

Кристиан Атсу ким?

 

Атсу “Порту” академияси битирувчиси. Асосий жамоада 10 тадан кўпроқ ўйин ўтказган. 2013 йилда уни “Челси” сотиб олади. Лондонликлар дарҳол уни “Витесс”га ижарага беради, у ерда ярим ҳимоячи тезда асосий футболчига айланади. Шундан сўнг Атсу бир неча бор Лондон клубига қайтган, бироқ бирор марта ҳам расмий ўйин ўтказмаган. Уни қайта-қайта бошқа жамоаларга — “Эвертон”, “Борнмут”, “Малага”, “Нюкасл”га ижарага беришган. Ҳикоя ниҳоят 2017 йилда, “Нюкасл” футболчини “Челси”дан 7,5 миллион еврога сотиб олганида тугади.

 

У жамоада тўрт йил ўйнади. Кейин Саудия Арабистонида бир йил ўйнаб, Туркия жамоаси сафига қўшилганди. Атсу ёзда клубни тарк этиши кутилган. Ганалик Францияга учишни режалаштирганининг сабаби ҳам шу. У ерда янги иш берувчилар билан музокаралар олиб борилиши керак эди.

 

Туркиядаги футбол ҳақида нима дейиш мумкин?

 

Ҳар қандай бошқа йирик спорт тадбирлари каби Суперлига ҳам бекор қилинди. Икки клуб эса турнирни тарк этишини аллақачон эълон қилган. Булар Туркиянинг жанубидаги “Ҳатайспор” ва “Газиантеп” клублари кўп вайронагарчиликлар туфайли уй учрашувларини ўтказиш имкони бўлмагани ҳақида хабар беришди. Шу билан бирга, улар расман лигада қолишади, фақат қолган ўйинларда 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият қайд этилади. Шунингдек, маҳаллий федерация уларга келаси мавсумда олий дивизионга чиқиш ва молиявий ёрдамни кафолатлайди.

 

Атсу вайроналар остида ҳалок бўлган ягона футболчи эмас. Олдинроқ “Ени Малатяспор” клуби дарвозабони Аҳмет Туркаслан вафот этгани, Эрон Паралимпия терма жамоасининг уч нафар футболчиси – Меҳди Сейидавий, Муҳаммад Риз Мираҳмеди ва Ҳамид Матрудийнинг ҳам жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. “Мараспор” жамоаси деярли тўлиқ таркибда вайроналар остида қолган. Баъзилари қутқариб олинган, аммо аксариятининг тақдири ҳозирча номаълум.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Челси”нинг собиқ футболчиси Кристиан Атсу ҳақида нималар маълум? | Zamon.uz