“Реал Мадрид” фахрий президенти Амансио Амаро вафот этди
У 83 ёшда эди.

Мадриднинг “Реал” клуби афсонаси Амансио Амаро 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қироллик” клуби расмий сайти хабар берди.
“Амансио барча “Реал Мадрид” ва футбол мухлислари томонидан энг зўр футболчилардан бири сифатида эсда қолади”, — дейилади клуб баёнотида.
Амансио Амаро 1962 йилдан 1976 йилгача “Реал”да ўйнаган. Клуб билан у тўққиз марта Испания чемпиони, уч бор Испания кубоги ва UEFА Чемпионлар кубогини (1966 йилда) қўлга киритди. Клубдаги 14 мавсумда у 471 ўйин ўтказиб, 155 гол урган.
Амаро Испания терма жамоаси сафида 42 та ўйин ўтказиб, 11 та гол уриб, 1964 йилда Европа чемпиони бўлган.
2022 йил октабр ойида Амансио Амаро Пако Хенто ўрнига “Реал Мадрид” президенти лавозимини эгаллаган.







