Спорт

Дибала ҳам жазодан четда қолмайди

У бир ойга дисквалификация қилиниши мумкин.

Дибала ҳам жазодан четда қолмайди

 

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала “Ювентус” билан 3 миллион евродан ортиқ маош бўйича яширин келишувга эришгани учун бир ойга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Ла Репубблиcа” нашри хабар берди. Бугун полиция ушбу иш бўйича футболчини сўроққа тутди.

 

Қайд этилишича, Италия прокуратураси “Ювентус” томонидан 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида футболчиларнинг маошини камайтириш учун молиявий фирибгарлик содир этгани бўйича терговни давом эттирмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Турин клуби дастлаб маълум қилганидек, Дибала ўша даврда маошдан бош тортмаган, аммо тўловни кечиктиришга рози бўлган ва кейинчалик 1,9 миллион евро миқдоридаги иккита тўлов шаклида керакли пулни олган.

 

Италиянинг Спорт адолати кодексига кўра, клубларга бу тарзда товон пули тўлаш тақиқланади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Дибала ҳам жазодан четда қолмайди | Zamon.uz