“У ҳали жуда ёш”
Гвардиола Фил Фоден ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола англиялик Фил Фоден марказий ярим ҳимояда ўйнай оладими, деган саволга жавоб берди.
“У ўша ерда ўйнай олади, лекин мен уни ҳали ёш деб ҳисоблайман. Унга майдон ўртасида ўйнаш, ўйинни ўқиш учун тажриба керак. Чунки қанотда ўйнасанг, тўғри иш қиласан, ўнгга ўтасан; марказда жуда кўп нарсалар содир бўлади ва сиз уларга тўғри муносабатда бўлишингиз керак. У ҳали жуда ёш. Техника унга буни амалга оширишга имкон беради. Унинг “Ноттингем Форест”га қарши ўйинда қилган ҳаракатлари, дарвозага йўллаган зарбалари, Ҳоландга узатмалари Мессини эслатади”, — деди Гвардиола.
Бугун Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Лейпсиг” – “Манчестер Сити” учрашуви бўлиб ўтади.







