“Виниcиус дунёдаги энг хавфли футболчи”
Футболчини устози мақтади.

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ғалаба қозонганидан сўнг Винициус Жуниорни дунёнинг энг хавфли футболчиси деб атади. Бразилиялик футболчи “Энфилд”да иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
“Менимча, Винициус Жуниор ҳозир дунёдаги энг хавфли футболчи. У доимий равишда ўйинларнинг натижасини ҳал қилмоқда”, — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи ўйинининг дастлабки 14 дақиқасида “Ливерпул” Тибо Куртуа дарвозасига икки марта гол уришга муваффақ бўлганди, аммо “Реал Мадрид” бунга биринчи бўлимда иккита дубл билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда Милитао ўз ҳисобига яна бир гол қайд этди. Сўнг Карим Бензема ҳам иккита гол уришга эришди. Шу тариқа испанлар рақибларидан 5:2 ҳисобида устун келишди.
Жавоб ўйини 15 март куни “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.







