Гвардиолга АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда
Немис клуби уни тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланишини истамоқда.

“Лейпциг” ҳимоячиси Жошко Гвардиолга АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 21 ёшли ҳимоячига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Ливерпул” клублари қизиқиш билдирмоқда. “Лейпциг” Гвардиолни тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланишини истамоқда.
“Ливерпул” скаутлари сўнгги ойларда Гвардиол ўйинини томоша қилиш учун бир неча бор “Лейпциг” ўйинларига келишмоқда.
Эътибор беринг, бир неча кун аввал “Тҳе Тимес” нашрига берган интервьюсида ҳимоячи Премьер-лигадан қайсидир клубга ўтишни истаётганини айтганди.
Жорий мавсумда хорватиялик ҳимоячи “Лейпциг” сафида барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.







