Ҳоландга нима бўляпти?
У сўнгги олти ўйинда битта гол урди.

Эрлинг Ҳоланд сўнгги олти ўйинда фақат битта гол урган.
Кеча “Манчестер Сити” ҳужумчиси ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Лейпциг”га қарши ўйинда ўзининг самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
22 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсумда “Сити” сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди. Эрлинг 26 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.







