“Унинг Норвегия терма жамоасида ўйнашини истардим”
Ҳоланд Мбаппе ҳақида гапирди.

Эрлинг Ҳоланд Килиан Мбаппега қойил қолишини тан олди.
“Дунёда кўплаб яхши ўйинчилар бор. Килиан эса улардан бири. У жуда кучли футболчи. Французлар терма жамоада шундай футболчи борлигидан бахтиёр. Албатта, унинг Норвегия терма жамоасида ўйнашини истардим, лекин бу мумкин эмас”, — деди “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси.







