Спорт

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

Бу унинг юртимизга биринчи ташрифи ҳисобланади.

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бир қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун кейинги ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этади.

 

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати Энтони Блинкен 28 февралдан 3 мартгача Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилди.

 

Остонадан сафарни бошлаб у минтақадаги барча бешта давлат вакиллари билан “АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлаш, шунингдек, умумий глобал муаммоларга ечим излашда минтақа билан ҳамкорлик учун C5+1 (Марказий Осиё мамлакатлари + АҚШ) вазирлар учрашувида иштирок этади”.

 

C5+1 вазирлар йиғилишида АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

 

Кейинчалик Энтони Блинкен Тошкентга келади ва шу ерда расмийлар билан “бир қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш” юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлади.

 

1 март куни у Ню-Деҳлига жўнаб кетади, унда Г20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, гиёҳванд моддаларни назорат қилиш, глобал соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.