“Барса” 14 ой ичида 4 марта еврокубокларни тарк этди
Жамоа кеча “Манчестер Юнайтед”га имкониятни бой берди.

Хави бошчилигидаги “Барселона” тўртинчи бор еврокубоклар турнирини тарк этди.
Испания клуби “Манчестер Юнайтед”дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач Европа лигасидаги иштирокини якунлади. “Кўканорранглилар” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги омадсиз иштирокдан сўнг ушбу турнирда қатнашаётган эди.
Каталонияликлар сўнгги 14 ой ичида 4 марта еврокубоклардан чиқиб кетди. 2021/2022 йилги мавсумда “Барса” гуруҳ босқичи натижаларига кўра Чемпионлар лигасини тарк этганди. Шундан сўнг, жамоа Европа лигасини тарк этганди.







