“Бу биз учун энг катта ғалаба бўлди”
Тен Хаг “Барса”ни қандай мағлуб этгани ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Европа лигасида “Барселона”га қарши ўйиндаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Икки ўйин натижасига кўра, “Манчестер Юнайтед” Европа лигасининг 1/8 финалига йўл олди.
“Энг катта ғалаба. Мен шундай деб ўйлайман. Биз “Ливерпул” ва “Арсенал”га қарши яхши ғалабаларга эришдик. Лекин менимча, “Барселона”га қарши ғалаба уларнинг энг каттаси. Якунда бу ажойиб ғалаба бўлди, чунки бизда бунга ишонч бор эди. Катта ўйинларнинг ҳар бир дақиқасида диққатни жамлаш ва турли вазиятга тайёр бўлиш керак. Чунки, бир лаҳза ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин”, — деди Тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, бугун Швейцариянинг Ньён шаҳридаги UEFА штаб-квартирасида Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.







