Сиёсат

Абдуҳакимов Римда Оролбўйида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди

Табиат ресурслари вазири, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув ўтказди.

Абдуҳакимов Римда Оролбўйида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди

 

Табиат ресурслари вазири А. Абдуҳакимов Италиянинг Рим шаҳрида атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича ўтказилаётган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражадаги 7-конференцияси доирасида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили T.Hakala билан учрашув ўтказди.

 

Жорий йилда “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи” ва “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” йўналишида бир қатор соҳаларда ўтказилиши режалаштирилаётган муҳим учрашув ва тадбирларда экология ва атроф-муҳит соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилгани, шунингдек, Орол денгизининг қуриши муаммосига қарши курашишда кўмак беришда давом этилишини қайд этди.

 

Ўзбекистон томонининг экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун Тошкент шаҳрида Минтақавий университетни ташкил этиш ташаббусини юқори баҳолади. 

 

Европа томони Ўзбекистоннинг 2030 йилгача метан чиқиндиларини 30 фоизга камайтиришга қаратилган Глобал метан мажбуриятига қўшилиш борасидаги ҳаракатларини ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистонга бу йўналишда техник ёрдам кўрсатилишини ҳам маълум қилди.

 

Т. Ҳакала 2024 йилда Европа Иттифоқи 2021-2024 йилларга мўлжалланган бюджет цикли доирасида ажратилган молиявий ва техник ёрдам маблағларини ривожлантириш бўйича глобал таҳлил ўтказиш ниятида эканлигини билдирди.

 

Шунингдек, Т. Ҳакала Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликни сақлаш ва шаҳар атрофидаги ресурслар, хусусан, сув ва ер ресурсларини бошқариш билан боғлиқ масалаларни бартараф қилишдаги минтақавий ёндашувини эътироф этди.

 

Учрашув якунида Табиат ресусрлари вазири А. Абдухакимов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т. Ҳакалани жорий йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТ Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши ҳамда БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясининг 14-томонлар конференцияси (СМС СОП-14)да иштирок этишга таклиф қилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"