Спорт

Ислом Махачев қай тариқа дунёнинг энг яхши жангчисига айланди?

У яқинда чемпионлик унвонини ҳимоя қилганди.

Ислом Махачев қай тариқа дунёнинг энг яхши жангчисига айланди?

 

11 февраль куни россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унда спортчи чемпионлик камарини австралиялик Александр Волкановскийдан ҳимоя қилди. Шу тариқа у айни дамда ўз вазн тоифасида дунёнинг энг яхши спортчиси унвони соҳиби бўлиб турибди.

 

Саккиз йилдан бери фаолият олиб бораётган Ислом Махачев ҳисобида 24 та ғалаба ва битта мағлубият бор.

 

Ислом Махачевнинг UFC'даги йўли дўсти Ҳабиб Нурмагомедовнинг карерасига жуда ўхшайди. Кўплаб жароҳатлар, вазн йўқотишлари ва бошқа муаммолар спортчини узоқ вақтдан бери таъқиб қилган. Аммо унга яқин дўстлари бу нохуш вазиятларни енгишга ёрдам берган. Кўпчилик Махачевнинг карераси ҳали олдинда эканлигини ёзмоқда.

 

Ислом Махачев 1991 йил 27 сентябрь куни Махачқалъа шаҳрида туғилган. Доғистонлик бола юришни бошлаганидан бошлаб спорт залига боради. Дастлаб Махачев эркин кураш, ушу-санда ва дзюдо билан шуғулланган. Кейинчалик Ислом жанговар самбога ўтади ва у ерда Абдулманап Нурмагомедов раҳбарлигида машқ қила бошлайди. Махачев жанговар самбо бўйича уч карра Россия чемпиони ва жанговар самбо бўйича бир марта жаҳон чемпиони ҳисобланади.

 

Мактаб йиллари

 

Ислом Махачқалъадаги 38-мактабда ўқиган. Ҳозирги кундаги яна бир машҳур спортчилардан бири Абубакар Нурмагомедов унинг синфдоши эди. Ислом синфдошларидан уч ёшга катта бўлган. Бунинг сабаблари маълум эмас. Абубакар ва Махачев мактабда деярли барча билан жанг қилади. Уларнинг орасида ҳам низолар келиб чиқади. Ислом тез-тез Ҳабиб Нурмагомедов ва Шамил Завуровларга ёрдам сўраб қўнғироқ қилган.

 

Кўпинча Абдулманап Нурмагомедов жангларга аралашиб, Абубакарни қаттиқ калтаклаган ҳолатлар бўлган. Ислом кўпроқ хотиржамроқ эди. Кейинчалик бу йигитлар келажакда UFC'да шов-шув кўтаришларини тасаввур ҳам қилишмаган. Уларнинг дўстлиги ўрта мактабдан кейин ҳам давом этди.

 

Профессионал кареранинг бошланиши

 

2010 йил 1 августда, Махачев 19 ёшлигида ММА'да дебют жангини ўтказди. “Tsumada Fighting Championship” маҳаллий турнири доирасида Ислом Магомед Бикбулатовни мағлуб этади. 2011 йилда у бешта жангда ғалаба қозонган. 2012 йил Махачев фаолиятидаги энг ёмон йиллардан бири деб аташ мумкин. Бу жангларнинг барчаси Россиянинг кичик реклама акциялари доирасида бўлиб ўтади. 2013 йил апрелдан 2014 йил сентябргача Махачев “М-1” шафелигида тўртта жанг ўтказади ва уларнинг ҳар бирида ишончли ғалаба қозонади.

 

Ҳабибнинг изидан

 

2015 йилга келиб Ҳабиб Нурмагомедов дунёдаги энг яхши спортчисига айланиб бораётган эди. У аллақачон Рафаэл дос Анжосни мағлуб этган ва жангда энг кўп рекорд ўрнатганди. Катта эҳтимол билан, Нурмагомедов Махачевни UFC билан шартнома имзолаш ташаббускорларидан бири бўлган. 2015 йил 23 май куни Ислом дебют жангида Лео Кунзга қарши жангда ғалаба қозонади. Ўша йилнинг октябрь ойида у муваффақиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Аммо Адриана Мартинс уни бу ниятидан тўхтатди. У биринчи раунддаёқ Исломни нокаутга учратади. Муваффақиятсизлик спортчига қаттиқ таъсир қилади, аммо у бундан сабоқ олган. Ушбу жангдан сўнг Махачевга юрак муаммоси ташхиси қўйилади. Шифокорлар Исломга агар спортдаги фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, кичик операциядан ўтиши кераклигини айтишади. Операциядан муваффақиятли ўтган спортчи яна жангларга қайтади.

 

Шундан сўнг, унинг UFC'даги чўққиси давом этди. 2016 йилда Махачев Крис Вейдни, 2017 йилда эса Ник Лентсни мағлуб этди. Ўшанда Исломнинг рекорди 14 ғалаба ва бир мағлубиятга тенг эди. 2018 йилда Махачев Глеисон Тибау ва Киан Жонсондан устунликка эришади. Ўзини енгил вазнда эканллигини эълон қилади. Шундан сўнг, арманистонлик Тсарукян ва Дави Рамус ҳам Исломга мағлуб бўлади.

 

Чемпионлик сари

 

Ўтган йилнинг октябрь ойида россиялик жангчи “UFC 280” турнирида чемпионлик жанги учун бразилиялик Чарльз Оливейра билан тўқнаш келди. Баҳс БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жангида Ислом тўлиқ устунликка эга бўлди. Иккинчи раундда Махачев кучли зарба билан Чарльзни мувозанатдан чиқариб юборди ва “қўлдаги учбурчак” услуби ҳисобига рақибини таслим бўлишга мажбур қилди. Шу тариқа Махачев енгил вазн тоифасида янги чемпионга айланди. У айни дамда кейинги рақиблари ким бўлиши ҳақида ўйламоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ислом Махачев қай тариқа дунёнинг энг яхши жангчисига айланди? | Zamon.uz