Ўзбекистон

Якшанба мутолааси: Сентиментализмнинг ўзбекча талқини ёхуд телба муҳаббат

Zamon.uz ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Сунбуланинг илк шанбаси” қиссасини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Сентиментализмнинг ўзбекча талқини ёхуд телба муҳаббат

 

Киши китоб варақлашидан олдин, аввало, бир ниятни кўнглига тугади. Бу — руҳнинг дам олиши. Руҳнинг ором топиши учун эса инсон ўзида кечаётган пок туйғуларни англаши, уларни қайси ранг-у ифорда эканини сеза билиши лозим. Адабий оламда сентиментализм деган тушунча мавжуд. У ҳис-туйғулар адабиёти демакдир. Гарчи ўзбек адабиётида сентиментализм руҳига йўғрилган асарлар кўп бўлмаса-да, унинг юкини бера оладиган бармоқ билан санарли ижод намуналари мавжуд. Ана шундай асарлардан бири замонавий ўзбек адабиётида ўз йўналишига эга бўлган ижодкор Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Сунбуланинг илк шанбаси” номли қиссасидир. Асар кишини ҳис-туйғулар уммонига чорлайди.

 

Қисса, содда қилиб айтганда, бир-бирига чинакамига кўнгил қўйган, бироқ тақдир тақозоси билан йўллари айри тушган икки қалб ҳақида, қиз ва йигитнинг руҳий кечинмалари, қалб истаклари ҳақида.

 

Инсон инсон бўлиб туғилибдики, уни муҳаббат деб аталмиш бир куч таъқиб қилаверади. Унинг таъқибидан кимдир қоча олса, кимдир унинг қопқонига тушади. Бироқ ҳар бир кўнгилга ҳам айни пок муҳаббат исён қилмаслиги мумкин, чинакам туйғуларга асир бўлганлар эса асар билан диллаша олади.

 

Асар ёзувчи ва унинг бош қаҳрамони билан бўлган суҳбати асосига қурилади. Қиссани ўқиш асносида унинг номи барчанинг эътиборини тортган бўлиши табиий: “Сунбуланинг илк шанбаси”.

 

Нега асар бундай номланган, сунбула ўзи нима?

 

Ёзувчи ўз қаҳрамонлари сурати ва сийратини чизишда маҳорат билан ёндашади. Шунинг хусусида, рамзий ифодаларни қўллашдан чўчимайди. Сунбула бурж нуқтаи назаридан олиб қаралганда, сентябрь ойи саналади. Икки қалб эса айни шу ойнинг илк шанба куни ўзлари келишган жойда учрашишга келишиб олади. Буни эса адиб тенгсиз усталик билан акс эттира олган.

 

Асарни ўқиш давомида қизни мажбурлаб, бошқасига турмушга бериб юборган ота, қизни умуман тушунмайдиган турмуш ўртоғи ва уни сўнгги нафасигача севиб ўтадиган телба йигитнинг ботини ўқувчи кўз олдига муҳрланади. Бунда ёзувчи асло муболағага мурожаат этмайди, аксинча, атрофимизда ёки биз билан бирга яшаётган одамларни таништириб боради холос.

 

У қаҳрамонинг ўз-ўзи билан бетиним олишаётган дамларида қай бир нуқталар билан унинг қирраларини очишга туртки бўлган қаҳрамонлар қисматини ёритади. Шахс учун муҳим бўлган эътиқод масалалари руҳий оламида кечаётган гуноҳкорлик ҳисси асарда —  қаҳрамон мисолида акс эттирилади. Қиссада Абдуқаюм ака хонадошининг ўлим олдидаги ҳолати кишини бефарқ қолдирмайди. хонадошининг бетоблиги туфайли Абдуқаюм ака унга қалбан яқинлашади. Шу тариқа ёзувчи ҳаёт ва мамот муаммосини инсон руҳоний оламининг тафтиши мисолида ҳал қилишга уринади. Умр якуни сифатида тақдим этилаётган паллаларда унинг ҳаловатга эришуви, ўзи англамагани ҳолда ўзга оламга интилиши ишонарли асосланган.

 

Хулоса қилиб айтганда, китобхон қиз ва йигитнинг муҳаббати ҳаққоний эканига ишонади. Ёлғон, сохта воқелик ортиқча бадиий тўқима учрамайди. Йигитнинг руҳий ҳолатлари, шанба куни келгандаги ўзини тутишлари, шифохонадаги хатти-ҳаракатлари, қизнинг эса келишилган кунда олис Туркистондан пойтахтга келиши, баъзан ёши кекса қайнотаси, баъзан эри ва синглисини кўндириб, турли баҳоналар билан ташриф буюриши, баъзан кутган инсонини кўра олмаса, келишилган учрашув жойини 2-3 марталаб айланиши, атрофга аланглаб сўзсиз кимнидир излашларида бу жиҳат сезилади. Эътиборлиси, бу учрашув учун қиз ҳам, йигит ҳам йил давомида ҳаракат қилади, руҳан куч тўплайди, сабаблар излайди. Айниқса, қиз бу борада жуда кўп тўсиқларга учрайди. Нима бўлишидан қатъи назар, аёл уларнинг ҳеч бирига эътибор бермайди, унга фақат биргина юпанч керак: севган инсонининг нигоҳи. Бу воқеликнинг ўзиёқ улар учун муҳаббат, севгининг нақадар кучли туйғу эканини англатади.

 

Ёзувчи эса бу каби жиҳатлар бугунги кун учун ниҳоятда муҳим эканини таъкидлайди. Яъни бугун севгини ўйин қиладиган юзаки ошиқ-маъшуқлар кўпайган бир замонда ишқ аҳллари асардан ўз саволларига жавоб топа олади. Воқеалар бировнинг бошидан ўтган эртак сифатида эмас, аксинча, ҳар бир инсоннинг бошидан ўтадиган кечмишдай таассурот қолдиради. Мана шу ҳам унинг қийматини оширса, ажаб эмас.

 

custom img

Меҳмонхона ва умумий овқатланиш жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат берилди

Умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ходимларни муайян муддатга ишга расмийлаштириши ва иш ҳақи тўлаши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда китобхонлик танлови ғолибларига 50 минг долларгача мукофот берилади

Иштирокчилар учта ёш тоифасида қатнашади ва белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"