Ҳакими 24 ёшли қизни зўрлашда айбланмоқда
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланган.

“ПСЖ” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими зўрлашда гумон қилинмоқда.
“Ле Парисиен” нашрига кўра, ўтган якшанба куни 24 ёшли қиз ўзининг розилигисиз футболчи унга нисбатан зўравонлик қилгани ҳақида полицияга мурожаат қилган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, 16 февраль куни Ҳакими у билан Instagram’да суҳбатлашган, 25 февраль куни эса марокашлик футболчи қизни Парижнинг ғарбий чеккасида жойлашган Булон-Билянкурдаги уйига чақирган. Ашрафнинг уйида эса мазкур ҳолат юз берган.
Айни дамда Ҳакимийга нисбатан расмий айбловлар илгари сурилмаган.







