Виниcиусга 7 ва 11-рақам таклиф қилинмоқда
Бироқ, у бу таклифларни рад этмоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Виниcиус Жуниор жорий мавсум бошланишидан олдин ўз рақамини ўзгартириши мумкин.
Бироқ, бразилиялик футболчи 20-рақам ҳақида гапириб, 2022 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”га (1:0) гол урганлиги сабабли, бу таклифларни рад этди .
Ёзда Мадрид клуби Винициусга 7 ёки 11-рақамни олишни таклиф қилиши кутилмоқда. Мавсум охирида клубда ушбу рақамларда тўп сураётган Эден Азар ва Марко Асенсио “Реал”ни тарк этиши маълум қилинмоқда.







