Томоққа пичоқ тиралганда, ҳеч қандай музокара бўлмайди-Олаф Шольц.
Германия канцлери Путин билан мулоқотни кескин рад этди.

Германия канцлери Олаф Шольц Украинада тинчлик ўрнатиш учун Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш талабларини кескин рад этди.
" Томоққа пичоқ тиралганда, ҳеч қандай музокара бўлмайди. Украинанинг ортидан тинчлик ўрнатишнинг имкони йўқ. Россия ишғоли остидаги украиналикларни қандай тақдир кутаётганини биламиз. Агар Киев ҳимояланишни тўхтатса, тинчлик бўлмайди", — таъкидлади Шольц.
Германия канцлери Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш талабларини рад этади ва қатор йирик митингларда янграган Киевга қурол етказиб беришни тўхтатиш бўйича чақириқларни танқид қилди.
Олаф Шольц шунингдек, Хитойни Украинага қарши урушда Москвага қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди.







