0

22 номдаги ош тузи амалдаги талабларга номувофиқ деб топилди

Ўзбекистондаги туз маҳсулотлари синовдан ўтказилди.

22 номдаги ош тузи амалдаги талабларга номувофиқ деб топилди

 

Ўзбекистонда 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналари синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналарини синовдан ўтказди.

 

“Ачинарлиси, 22 номдаги ош тузининг яъни, 76 фоизи лаборатория натижаларига кўра амалдаги талабларга номувофиқ деб топилди. Уларда йод миқдори камлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.

 

Йод миқдори кам ош тузлари:

 

  • “Идеал” ош тузи;
  • “Дунё” ош тузи;
  • “Саховат” ош тузи;
  • “Кафолат”ош тузи;
  • “Сафо” ош тузи;
  • “Озода-уз” ош тузи;
  • “Барака” ош тузи;
  • “Ошпаз” ош тузи;
  • “Орол” ош тузи;
  • “Ягона ишонч” ош тузи;
  • “Сафир” ош тузи;
  • “Зарафшон кумуш тузи”, “Салина”, “Азия” ва “Мелкая” ош тузлари;
  • “Ош тузи” ва “Файзли” ош тузлари.

 

Туз маҳсулотларини харид қилишдан аввал унинг қадоғидаги қуйидаги маълумотларни текшириш лозим:

 

  • маҳсулот номи, сорти ва ҳажми;
  • йодланган қўшимчанинг номи;
  • таркибидаги ёд миқдори;
  • нетто оғирлиги (кг);
  • ишлаб чиқариш санаси (кун, ой, йил);
  • сақлаш муддати;
  • сақлаш шартлари;
  • мазкур стандартда кўрсатилган бошқа маълумотлар.

 

Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларида унинг сифати, ташқи қадоғидаги ахборотларнинг мавжудлиги ва санитария-эпидемиологик хулосаси бўлмаса Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 “Call маркази” ёки info@antimon.gov.uz электрон почтасига хабар юбориш мумкин.

 

Маълумот учун, ҳар йили дунёда 38 миллионга яқин бола йод танқислиги хавфи билан туғилади. Қолаверса, бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"