“Барса” “Реал”ни 9 очкога ортда қолдирмоқда
Мадридликлар учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.

"Барселона" Ла Лиганинг 24-тури доирасида “Реал”дан анча олдинга ўтиб кетди.
Мадрид клуби сафарда “Бетис”ни мағлуб эта олмади. Шу куни “Барса” “Валенция”ни қийинчилик билан мағлуб этди.
24-турдан кейин “Барселона” 62 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда, “Реал” ҳисобида эса 53 очко бор.
Карло Анчелотти жамоаси барча мусобақаларда кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмаяпти.







