Ўзбекистон

"Биз пневматик, совуқ ва жанговар қуроллар билан тишимизгача қуролланамиз" — видео

Тошкентда "Рёдан"га қўшилиш шиорлари билан чиққан 50 га яқин ўсмир ушланди

"Биз пневматик, совуқ ва жанговар қуроллар билан тишимизгача қуролланамиз" — видео

 

Жорий йилнинг  5 март куни Тошкентнинг Яшнобод тумани, Истиқлол кўчасида жойлашган Халқаро форумлар саройи биноси ёнида тўпланган 50 га яқин ёшлар “Рёдан” ҳаракатига қўшилиш ҳақида турли шиорлар билан чиқишди.

 

Бунгача ички ишлар органларига ушбу ҳаракат ташкилотчилари мамлакатимиздан ташқарида жойлашган бузғунчи кучлар экани, уларнинг мақсади миллий, ирқий, этник ва диний адоватни, шунингдек, тартибсизликлар, зўравонликни тарғиб қилиш экани ҳақида турли маълумотлар келиб тушган.

 

Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси фуқароларни ижтимоий тармоқларда бузғунчи шиорлар таъсирига тушиб қолиш ва нотаниш кимсалар таъсирига тушиб қолиш хавфидан огоҳлантирганди.

 

Натижада жорий йилнинг 5 март куни жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан профилактика тадбирлари ўтказилиб, ота-оналар ва ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлар ўтказилди.

 

Бузғунчи кучларнинг ёшларимизга таъсиридан далолат сифатида ҳаракат иштирокчиларининг “Салом, бугун соат 18:00 да бутун форумни **** бузамиз. Биз пневматик, совуқ ва жанговар қуроллар билан тишимизгача қуролланамиз”, деган шиорлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатларини обрўсизлантиришга уринишлар билан аноним фойдаланувчиларнинг видеолари тарқатилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"