Мбаппе “Бавария”га қарши ўйинда учта гол уришга вада берди
Унинг нияти жиддий.

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ 1/8 финалида “Бавария”га қарши жавоб учрашувида хет-трик қилишга ваъда берди.
“Бавария”га 202, 203 ва 204-рақамли голларни ураманми? Бундан ҳам кўпроқ! Биз у ерга кейинги босқичга йўл олиш учун боряпмиз, ниятимиз қатъий. Ўзимизга ишонч ҳосил қилдик, энди эса ғалаба қозонишимиз шарт!”, — Мбаппе.
Парижда “Бавария” билан ўтказилган илк учрашувда “ПСЖ” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жавоб ўйини 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.







