Касемиронинг жароҳати жиддий
Унинг кейинги баҳсда майдонга тушиши аниқ эмас.

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро Англия премьер-лигасининг 26-тури доирасида “Ливерпул”га қарши ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда “ESPN” нашри хабар бермоқда.
Учрашувнинг 77-дақиқасида Каземиро алмаштирилганди. Унинг ўрнига Марсел Забитзер майдонга тушди. Қайд этилишича, тиббиёт ходимлари Европа лигаси 1/8 финалида “Бетис”га қарши уй учрашуви олдидан Каземиронинг ҳолатига аниқлик киритишади. Ўйин 9 март куни “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасининг 25-тур натижасига кўра, 49 очко билан турнир жадвалида учинчи поғонасини банд этишда давом этмоқда.







