“Тоттенҳем” Войтсех Шеснига қизиқиш билдирмоқда
Футболчи эса музокаралардан бош тортган.

“Тоттенҳем” спорт директори Фабио Паратичи “Ювентус” дарвозабони Войтсех Шеснини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Ла Газзетта делло Спорт” нашри хабар берди.
Шу билан бирга, дарвозабоннинг ўзи ҳам “Ювентус”ни тарк этиш ниятида эмаслиги хабар қилинган. У Турин клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри учун ҳам муҳим футболчи ҳисобланади.
Қайд этилишича, дарвозабоннинг ўзи айни дамда Лондон клуби билан музокараларни муҳокама қилишдан қатъиян бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Шесни “Ювентус”да 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 13 миллион еврога баҳоланган. Жорий мавсумда полшалик дарвозабон 24 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол ўтказиб юборган ва 12 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.







