Месси “Барселона”га қайтмоқчи
Аммо клуб буни хоҳламаяпти.

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси “Барселона”га қайтишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Эстебан Эдул ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Мессига оилавий ва спорт сабабларга кўра “ПСЖ”да қолишдан манфаатдор эмас. Аргентиналик футболчи “Барселона”га ўтишни хоҳлайди, аммо каталонияликлар ўзларининг собиқ етакчисини қайтариш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Қайд этилишича, вазият исталган вақтда ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Мессининг “ПСЖ” билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Аргентиналик ҳужумчи 2021 йилдан буён француз клубида ўйнаб келмоқда. Бунгача Месси узоқ вақт давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.







