Неймар Доҳада ўнг тиззасидан операция қилинди
Унинг жароҳати жиддий эканлиги айтилмоқда.

“ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар бугун эрталаб Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўнг тиззасидан операция қилинди. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар Франция 1-лигаси ўйинларидан бирида ўнг тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли ҳужумчи 3-4 ойни ўтказиб юбориши ва бу мавсумда “ПСЖ” сафида ўйнамаслиги малум бўлганди. Буни парижликлар бош мураббийи Кристоф Галтие тасдиқлаган.
Жорий мавсумда 31 ёшли Неймар “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширган. Бразилиялик футболчининг Франция клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.







