Ўзбекистонда 5G технологияси ишга тушурилади
АОКАда ўтган брифингда бу ҳақда маълумот берилди.

Жорий йил март ойидан бошлаб мобил Интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Oʻzbektelekom” АK ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияси энг сўнгги технологиялар бўйича янгиланади ва 2000 дан ортиқ янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилади. Лойиҳанинг муҳим босқичи қатор таянч станцияларини 5G стандартига янгилаш жараёни ҳисобланади. Натижада мобил алоқа абонентлари бешинчи авлод тезлигида мобил интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади. Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.







