“Қироллик клуби” Ҳоландни сотиб олади
Клуб президенти жиддий қарор қабул қилди.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ёзда “Реал”га ўтиши мумкин.
“The Independent” нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби бу йил ҳужумчини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Келишув Килиан Мбаппенинг 2022 йилги трансфери муваффақиятсизлигидан ҳафсаласи пир бўлган ва Карим Бензема ўрнига ўринбосар топишни мақсад қилган президент Флорентино Пересни қизиқтирмоқда.
Ҳозирча Ҳоланд “Сити”да ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Перес Ҳоланднинг трансфери бўйича ишлар 2024 йилга қолдириши кутилганди. Аммо “Реал” бу масала билан шу йил шуғулланмоқчи.
Бундан ташқари, Мадридликлар “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллинҳем учун курашда фаворит эканликларига ишончлари комил. Томонлар ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтган.







