Спорт

“ПСЖ” янги режа тузди

Унда Месси ва Неймар йўқ.

“ПСЖ” янги режа тузди

 

Парижликлар келаси ёздаги кичик ўзгаришлардан сўнг жамоанинг марказий ўйинчиси бўлмоқчи бўлган беш нафар футболчини танлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Ле Парисен” нашри хабар бермоқда.

 

Манбага кўра, “ПСЖ”нинг узоқ муддатли режалари орасида ҳужумчи Килиан Мбаппе, ярим ҳимоячи Марко Верратти, ҳимоячилар Нуно Мендес ва Маркинёс, шунингдек дарвозабон Жанлуижи Доннарумма бор. Эътиборлиси, юлдуз ҳужумчилар Лионел Месси ва Неймар кучли бешликка кирмаган.

 

35 ёшли Лионел Мессининг “ПСЖ” билан шартномаси шу ёзда якунига етади. Аргентиналик футболчи ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган. 31 ёшли Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. Аввалроқ ОАВда унинг ёзда “Челси”га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди.

 

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"