Путин 2023 йилда G20 саммитида иштирок этиши мумкин
Тадбирга бу йил Ҳиндистон мезбонлик қилади.

Владимир Путин Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиши мумкин.
Аниқлик киритилишича, Россия етакчиси бу галги саммитда иштирок этишни режалаштирмоқда, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Шу билан бирга, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу маълумотга изоҳ бермади.
Расмий равишда Ҳиндистон Путинни G20 саммитига таклиф қилди ва Кремль рози бўлди. Аммо ўтган йили АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг босими остида РФ президенти Индонезиядаги учрашувда иштирок этиш режасидан воз кечганди.
Эслатиб ўтамиз, "Reuters" ахборот агентлиги аввалроқ Ҳиндистон ўзи раислигидаги G20 саммитида Москвага қарши янги санкцияларни муҳокама қилишни истамаслиги ҳақида хабар берган эди.







