Европа лигасида муваффақиятсизликка учраган “Барса” янги рекорд ўрнатди
Клуб Ла Лиганинг 25 ўйинида атиги 8 та гол ўтказиб юборди.

Кеча “Барселона” Испания чемпионати доирасида “Атлетик”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Каталонияликлар Ла Лиганинг 25-туридан сўнг бор-йўғи 8 та гол ўтказиб юборишди. Бу орқали жамоа турнир учун янги рекорд қайд этди.
Аввалги рекорд 1990/91 ва 1993/94 йилги мавсумларнинг 25 туридан сўнг 10 та гол ўтказиб юборган “Атлетико” ва “Депортиво” клубкларига тегишли эди.







