Спорт

“Барса” шу ҳафта Бускетсга янги таклиф юборади

Унинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

“Барса” шу ҳафта Бускетсга янги таклиф юборади

 

“Барселона” яқин орада Серхио Бускетс билан шартномани узайтириш бўйича таклиф  билан чиқади.

 

Бугун футболчининг агенти Хосеп Мария Оробич Каталония клуби раҳбарияти билан учрашиб, футболчининг келажагини муҳокама қилди. Бускетснинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

 

Ярим ҳимоячи МLS ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар бўлишига қарамай, яна бир мавсум “Барса”да қолмоқчи. У клубдан аниқ таклиф олмагунча, келажаги ҳақида қарор қабул қилмайди.

 

“Мундо Депортиво” нашрининг хабарига кўра, клуб унга ушбу таклифни шу ҳафта жўнатишга ваъда берган.

 

Бускетс Ла Лиганинг жорий мавсумида 21 ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди.

 

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"