Раул Анчелоттининг ўрнини эгаллайди
Унга яна бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.

“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Реал Кастиля”ни бошқараётган Раул Гонсалес Карло Анчелотти кетганидан кейин жамоа бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Раулнинг “Реал Кастиля” бош мураббийи сифатидаги фаолияти АПЛ ва Бундеслига клублари шунингдек, “Реал Мадрид” жамоасида қизиқиш уйғотган. Раул “Реал” билан шартномаси 2024 йилда тугайдиган Анчелоттининг ўрнига асосий ўринбосар ҳисобланади.
Эслатиб ўтаамиз, Испания чемпионатининг 25-туридан кейин “Реал” 56 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам “Барселона”дан 9 очко ортда қолмоқда.







