Спорт

Кобелга иккита АПЛ жамоаси қизиқмоқда

Улардан бири аллақачон дарвозабонга таклиф билан чиққан.

Кобелга иккита АПЛ жамоаси қизиқмоқда

 

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Швейцария терма жамоаси дарвозабони Грегор Кобел Англия премер-лигасининг икки клуби эътиборини тортди.

 

"Спорт1.де нашрининг хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ўз дарвозаси чизиғини кучайтириш ва Кобелни мос вариант сифатида кўриш ниятида. Ҳар икки клуб ҳам 25 ёшли дарвозабонни кейинги бир неча йил ичида биринчи рақамли футболчи сифатида кўрмоқда.

 

“Манчестер Юнайтед” Давид де Хеа билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бораётганига қарамай, янги дарвозабон изламоқда. Испаниялик футболчи клубда қолиш учун маошини камайтиришга рози бўлди, бироқ мураббийлар штаби клубга бошқа дарвозабон керак деб ҳисоблайди.

 

Манбанинг хабарига кўра, “Челси” вакиллари Кобелнинг агенти билан аллақачон учрашиб бўлган, чунки клуб ўз таркибидаги дарвозабонларга ишончи комил эмас.

 

Кобел Дортмунд жамоасида 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.